Барчамизга маълумки, 2019 йилнинг 27 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда мамлакатимиз ёшлари ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Муҳтарам Юртбошимиз очиқ мулоқот тарзидаги учрашувда "Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади,-дея алоҳида такидлаб ўтгандилар."

Шу муносабат билан бугун 22 январ куни Янги бино МФЙ ҳудудида жойлашган 33-мактаб биносида ҳудуд ёшлари ҳамда мактаб ўқувчилари иштирокида "Солиқ ва Ёшлар" учрашуви ўтказилди. Учрашув солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Иноят Муҳаммадиев иштирокида ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси туман филиали ва қатор мутасадди ташкилот раҳбарли иштирок этиб ёшларнинг фикр мулоҳазалари билан яқиндан танишиб ўтишди. Ёшларни солиқ ва соллиқа тортиш, тадбирколикка йўналтириш, ҳозирги кундаги кредит олиш йўналишлари тўғрисида берилган саволлар ва муаммолари атрофлича ўрганилиб айрим муаммолар шу жойнинг ўзида ўз ечимини топди. Бу каби очиқ мулоқотлар ҳудудлар бўйича давом этмоқда.Раҳбар ва ёшлар учрашуви
Раҳбар ва ёшлар учрашуви

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.