НУРОТА ТУМАН ҲОКИМИ У.Я.ХАЛИЛОВ ИШТИРОКИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ.

Сўнги йилларда Муҳтарам Юртбошимиз томонидан Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар Нурота туманида ҳам ўзининг ижобий самарасини бериб, туман маркази ва узоқ аҳоли пунктларимизни обод бўлишига ва халқимиз ҳаётини кундан-кунга яхшиланиб боришига хизмат қилмоқда.

 Муҳтарам Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни амалга тадбиқ этиш ҳамда   туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар борасида тўхталиб ўтадиган бўлсак, сўнги йилларда қатор ижобий ўзгаришларни қўлга киритилаётганлигини гувоҳи бўлишимиз мумкин.

Макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича:

Туманни ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилган ишларга эътибор қаратдиган бўлсак,  туманда саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ва экспорт ҳажмлари йилдан йилга ортиб бораётганлигини, хусусан, аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилда
3,7 млн.сўмни ташкил этиб, 2017 йилга (1,8 млн.сўм) нисбатан 2,0 баробар, 2018 йилга эса (2,0 млн.сўм)
1,8 баробарга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2019 йилда 10,4 млн.сўмдан тўғри келган бир пайтда 2017 йилга нисбатан 11,8 баробар, 2018 йилга эса 2,0 баробарга ошганлигини кўришимиз мумкин.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бўйича:

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишда мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, сўнгги уч йилда тасдиқланган дастурлар доирасида  умумий қиймати 262,0 млрд.сўмлик маблағларни ўзлаштириш ҳисобига 362,0 та лойиҳалар амалга оширилди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йилнинг 12-13 март кунларида вилоятимизга, хусусан, Нурота туманига бўлган ташрифлари давомида берилган топшириқлардан келиб чиққан ҳолда Нурота тумани ҳаётидаги тарихий воқеа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
 2019 йил 2-августдаги "2019-2021 йилларда Навоий вилоятининг Нурота туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 645-сонли қарори қабул қилинди.

 Мазкур қарорга мувофиқ 2019-2021 йиллар давомида барча манбаалар ҳисобидан жами 822,2 млрд.сўмлик
197 та лойиҳани амалга оширилиши ҳисобига 803 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, Бугунги кунда жами 105,9 млрд.сўмлик 41 та лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига 180 та янги иш ўринлари яратилиши таъминланди.

Нурота туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан келгусида амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳаларнинг қиймати қарийб 193,2 млрд. сўмни ташкил этиб 101 та лойиҳа ташаббускорларининг манзилли руйхати шакллантирилди.

Улар томонидан лойиҳаларда 9.0 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниши кўзда кутилмоқда. Бунинг натижасида 800 га яқин янги иш ўринлари ташкил этилади.

Ушбу лойиҳаларни ўз муддатида фойдаланишга топширишда тижорат банкларининг кредитлари муҳим аҳамият касб этади. Тижорат банклари билан бу борада тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилиб, улар томонидан
26.2 млрд сўмлик кредит маблағларининг ўз вақтида ажратилишига алоҳида эътибор қаратишимиз талаб этилади.НУРОТА ТУМАН ҲОКИМИ У.Я.ХАЛИЛОВ ИШТИРОКИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ.
НУРОТА ТУМАН ҲОКИМИ У.Я.ХАЛИЛОВ ИШТИРОКИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.