"Умидли Ёшлар маскани" ДХШ нодавлат МТТда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ва 14-январ "Ватан Ҳимоячилари куни" муносабати билан "Ватанпарварлик миллий юксалиш кафолатидир" шиори остида маънавий маърифий тадбири ўтказилди. МТТ гуруҳ тарбияланувчилари ўртасида умумлаштирилиб Маънавият соати ўтказилди. Дастлаб эрталабдан болажонларни Ватанпарварлик ҳақидаги куй-қўшиқлар остида тарбиячилар кутиб олдилар.
Биз ватанга содиқ поспонлармиз
Гуруҳ тарбияланувчилари болажонларга Ватан туйғусини сингдириш мақсадида МТТ ҳудудидаги 57-умумтаълим мактабига саёҳат уюштиришди. Мактаб ҳовлисида Ватан тинчлиги йўлида жон фидо этган Нурота фарзанди Жонибек Ашуров шарафига қўйилган маноменти ҳамда мактаб залида ташкил этилган "ВАТАН АЗИЗ-ЖАСОРАТ МАНГУ" номли бурчак билан таништириб уларга Ватан тинчлиги йўлида жон фидо қилган мард ўзбек фарзандлари ҳақида маълумотлар бердилар. Шундан сўнг  МТТ нинг кичик "Полвонжон" "Соғломжон" "Чаққонжон" ҳамда "Билағон" тайёрлов гуруҳ тарбияланувчилари ўртасида "Ватанимга Содиқ Посбонмиз" шиори остида спорт мусобоқалари ўтказилди. Шундан сўнг барча тарбиячи ва тарбияланувчилари иштирокидаги маънавият соати ўтказилиб, унда барча гуруҳ тарбияланувчилари ўзлари тайёрлаб келган шеър ва ватан ҳақидаги қўшиқларини ижро этдилар. Кун мазмунли ва таасуротларга бой тарзда ўтди.

Биз ватанга содиқ поспонлармиз

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.