Юртимизда мактабгача таълимга бўлган юксак эътибор ҳамда яратилган шарт-шароитлар натижасида тадбиркор Зокиров Сурат томонидан "Шаҳризода 2018” номли Давлат хусусий шериклик асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 150 ўринга мўлжалланган лойиҳа қиймати 4 миллиард 224 млн. Шундан ўз маблағи: 1,056 млрд, банк кредити: 3,168 млн. сўм маблағ эвазига қуриб фойдаланишга топширилди. "Шахризода - 2018” Туман ҳокимининг 2018 йил 15 мартдаги 187-сонли қарорига асосан ташкил қилинди ва ўз фаолиятини бошлади.
Ташкилотнинг очилиш маросимида туман ҳокими У.Халилов, нуроний отахонлар, онахонлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди ва ташкилотда яратилган шароитлар билан танишишди.
Бугунги кунда ўз фаолиятини бошлаган "Шаҳризода-2018" давлат хусусий-шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари, соғлом улғайишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Муҳташам бино, малакали мутахассислар жамоаси, замонавий техника воситалари ва жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, алоҳида ошхона, сайр қилиш учун боғ - барчаси болажонлар хизматида.
Масканда таълим-тарбия жарёни илғор хорижий тажрибалар асосида олиб борилади. Рус, инглиз тиллари чуқур ўргатилади ва бадиий гимнастика, расм, рақс тўгаракларида малакали мутахассислар томонидан машғулот ўтказилади.
Бир сўз билан айтганда, болаларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб улғайишлари учун ташкилотда барча имкониятлар яратилган.Навоий вилояти Нурота туманида давлат-хусусий шериклик асосида "Шахризода-2018" нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР