Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини кенгайтириш, аҳолига мактабгача таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, шунингдек, мактабгача таълим ва тарбиянинг янги инновацион муқобил шаклларини жорий этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги "Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги 786-сонли карорига асосан Навоий вилоятининг Нурота тумани Жарма, Хайробод, Янгибино қишлоқларидаги мактабгача ёшдаги болаларни мактаб таълимига тайёрлаш мақсадида мобиль гуруҳлар ташкил этилди. Нурота туманидаги 1-сон "Қалдирғоч” МТТ қошида "Ақлвой” мобиль гуруҳи ташкил этилди. Ушбу гуруҳга тумандаги Жарма, Хайробод ҳамда Янгибино қишлоғидан 32 нафардан жами 96 нафар болалар қамраб олинди. Ушбу турдаги мобиль гуруҳлар Нурота туманида очилаётганлиги ҳам фарзандларимиз учун яратилган яна бир имконият ҳисобланади.

Чекка қишлоқда замонавий мобиль боғча 

 

Мобиль гуруҳларни очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиев, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ў.Тиллаев, бошқарма бошлиғи ўринбосари Ф.Ийдиева, туман ҳокими У.Халилов ва туманимиздаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, сектор раҳбарлари, туман мактабгача таълим бўлими мутасадди ходимлари, ота-оналар ҳамда 3-7 ёшли болалар қатнашдилар. Очилиш маросимида барча қатнашувчилар "АҚЛВОЙ” деб номланган мобиль автобуснинг шарт-шароитлар ва ундаги қулайликлар билан тонишиб, муҳтарам Президентимизга алоҳида Мактабгача таълим вазирлигига шунингдек, барча ташкилотчиларига вилоят ҳокимлиги, мактабгача таълим бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига қишлоқ аҳолиси номидан ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.

Чекка қишлоқда замонавий мобиль боғча


Чекка қишлоқда замонавий мобиль боғча


Чекка қишлоқда замонавий мобиль боғча


Чекка қишлоқда замонавий мобиль боғча


Чекка қишлоқда замонавий мобиль боғча


Чекка қишлоқда замонавий мобиль боғча

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.