САЙЛОВОЛДИ УЧРАШУВ

Бугун туманимизнинг 13-Нурота сайлов округида туман кенгашига кўрсатилган номзодлар билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида туманда фаолият олиб бораётган сиёсий партиялар вакиллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодлар Экологик партиясидан Бахриддинов Журабек, "Адолат” социал-демократик партиясидан Тошназарова Зилола, "Миллий тикланиш” демократик партиясидан Эргашев Абдурасул, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Халилов Умарбек, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Курбонова Зарнигорларнинг ишончли вакиллари хамда ўзлари иштирок этишди.

Номзод ва уларнинг вакиллари сайловолди дастурларидаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-сиёсий соҳаларда ўз режалари тўғрисида батафсил маълумот беришди. Учрашувга келган фуқаролар ичимлик суви, табиий газ, кўчаларни ёритиш, ишсизлик муаммолари хақида ўзларини қизиқтирган савол ва таклифларини билдиришди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.