Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида "МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ" олиб борилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда.
 
 
"МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ"
 
 
Туманда таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасидаги замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш бўйича Нурота туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 18 - умумтаълим мактабларида хорижий тил ўқитувчилари учун Навоий Давлат Педагогика Институти инглиз тили фани ўқитувчиси Д.Ғофурова иштирокида маҳорат дарслари ўтказилди.
 
 
"МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ"
 
 
Ташкил этилган маҳорат дарслари тумандаги 2 -ўрта мактабида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсатаётган физика, кимё фани ўқитувчилари учун хам НДПИ табиий фанлар факультети кимё ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчисиМ.Аҳатов ва физика-математика факультети физика астрономия ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси Э.Қудратовлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
 
 
"МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ"
"МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ"
"МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ"

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.