Мактаблар рейтингида нималарни ва қандай ишларни амага оширишимиз керак?

Мактаблар рейтингининг мақсад ва вазифалари нима?

Умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш орқали Республикамиз умумий ўрта таълим тизимида соғлом рақобат муҳитини пайдо қилишга қаратилган. Рейтинг орқали умумий ўрта таълим муассалари фаолияти самарадорлигига баҳо берилади, таълим сифатини мониторинг ва назорат қилиш таъминланади.

Мактаблар рейтинги бизга нима беради?

Рейтинг баҳолаш тизими таълим муассасаларида таълим сифатини халқаро андозаларга яқинлаштиришга хизмат қилади. Мактаблар фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий қилишдан асосий мақсад PISA, TIMSS ва PIRLS халқаро ўқувчилар билимини баҳолаш дастурлари даражасига олиб чиқишда таълим муассасаларига кўмаклашишдир.Умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш, келгусида халқаро майдонда, Ўзбекистон Республикасининг PISA-2021 халқаро баҳолаш дастурига тайёргарлик жараёнига ҳам хизмат қилади.

Мактаблар рейтинги таълим сифатига қандай таъсир кўрсатади?

Мамлакатимизда фаолият юритаётган умумтаълим мактаблари фаолиятини миллий рейтинг баҳолаш тизими орқали мониторинг қилиб бориш ўз-ўзидан мактабларда таълим сифатини оширилишига, ўқувчиларнинг сифатли билим олишига, ўқитувчиларнинг сифатли таълим беришига, ўқувчилардан олинаётган ананим сўровномалар орқали ўқитувчиларнинг билимига баҳо бериш имконияти яратилади.

Мактаблар рейтинги аниқланаётган даврда ота-оналардан сўровномалар олиш кўзда тутилганми?

Ҳар йили миллий рейтинг баҳолаш тизимига жалб қилинган умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг ота-оналаридан мактаб фаолиятини баҳолаш, ривожлантириш, ўқитувчиларнинг билим савиясини аниқлаш ва ошириш ҳамда ўқувчилар билим олиши учун яратилган шароитларни аниқлаш мақсадида келгуси йилдан бошлаб ижтимий сўровномалар ўтказиш кўзда тутилган.

Рейтинг бўйича хориж тажрибаси нимани кўрсатади?

Умумтаълим мактабларининг рейтинг баҳолаш тизимида хориж тажрибаси ҳақида фикр юритадиган бўлсак, мактаблар фаолиятини ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиниши, ўқувчиларнинг республика ва халқаро фан олимпиадалари ҳамда нуфузли танловларда иштирок этиш салмоғини ошириш, шунингдек мамлакатмиз умумтаълим мактабларининг жаҳонда ўз ўрнига эга бўлишига ва мавқеини оширишга замин яратади. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, умумтаълим мактабларининг рейтинг баҳолаш тизимида юқори ўринни эгаллаши учун ўқувчиларнинг билими ва ўқитувчиларнинг эришган ютуқлари асосий ўринни эгаллайди. Бизда умумтаълим мактаблари ўқитувчилари кўп вақтларини ташкилий ишларга сарфлаётганликлари боис ўқувчилар билан шуғулланишга деярли вақт топа олишмаябди. Хориж тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари асосан ўқувчиларга билим бериш билан шуғулланиб, уларни халқаро фан олимпиадалари ва кўрик танловларга олиб чиқиш, мақолалар ёзиш, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, монографиялар нашр қилиш билан шуғулланадилар.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.