Яхшиликни ҳар ким қилиш керак, яхшиликни ҳар кун қилиш керак!

 

Шеърият мулкининг султони буюк бобокалонларимиздан бўлган ҳазрат Мир Алишер Навоий бобомизнинг "Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай, онча бор ким каъба вайрон бўлса обод айлагай” деган нақллари бежизга айтилмаган.

         Дарҳақиқат, инсоний фазилатлардан бири, бу ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган, кам таъминланган, ногирон, бева-бечора, қаровчиси йўк бўлган кексалар ҳол-аҳволидан хабар олиб туришдир. Мажбурий ижро бюросининг Нурота туман бўлими томонидан коммунал тўловлардан қарздор, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган истеъмолчиларни аниқлаб, имкон даражада уларнинг мушкилини осон қилишга, хомийларни жалб қилган ҳолда эхтиёжманд оилаларнинг коммунал тўловлардан қарздорлигини тўлашга кўмаклашишга ундалмоқда.

          Албатта, ҳудди шундай эхтиёжманд оилаларга хомийлик қилишни истаб, яхшилик излаган, саҳоватпеша, олийжаноб фуқароларимиз орамизда йўқ эмаслиги кўнгилни қувонтиради.

         Нурота тумани, «Миришкор» МФЙда истеқомат қилувчи, ижтимоий ҳимояга мухтож, боқувчисини йўқотган фуқаролар Абдухакимова Гулмиранинг хонадонининг табиий газдан
624 минг 350 сўм ҳамда Махманазаров Элёрнинг хонадонининг табиий газдан 594 минг
294 сўмлик муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги маҳалладошини бефарқ қолдирмади. Ушбу фуқароларнинг муддати ўтган қарздорлигини исми сир қолиши шарти билан саховатпеша махалладошлари томонидан тўлаб берилди.

        Шу каби, Нурота тумани, "Темирқовуқ” МФЙ худудида яшовчи ижтимоий ҳимояга мухтож, боқувчисини йўқотган ва оиласида мехнат лаёқатига эга бўлмаган ногирон фарзанди бўлган бир қанча фуқароларнинг, жумладан ичимлик сувидан қарздорлиги бўлган Шакаров Уринбой, Муҳиддинова Амоной Турдиевна, Жабекбаев Давлет Исабекович, Алдабергенов Бекзат Туткабаевич, Аслонов Дилмурод Умарович ва Шарипов Вохид Вохидовичларнинг жами 2 млн. 855 минг сўмлик дебитор қарзини туман МИБ ходимларига тўлаб берди. Хар бир фуқаро-ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган оилаларни, қўни-қўшниларининг ахволидан хабардор бўлишдек инсоний фазилатни ўзида уйғота билса нур устига аъло нур бўлар эди.

 

МИБ Нурота туман бўлими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.