Туманимиз иштирокчилари ЗУЛФИЯ номидаги Давлат мукофоти вилоят босқичида
Навоий вилоятида жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сонли Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 2018 йил 29 мартда имзоланган ПФ-5389-сонли Фармонига мувофиқ, Зулфия номидаги Давлат мукофоти туман, шаҳар босқичларида жами 722 нафар иқтидорли қиз қатнашди. Шулардан 148 нафари адабиёт йўналишида, 69 нафари фан йўналишида, 107 нафари таълим йўналишида, 161 нафари санъат йўналишида, 73 нафари маданият, 116 нафари спорт йўналишида, 48 нафари жамоатчилик йўналишида иштирок этди. Вилоят босқичида Нурота туманидан 8 нафар иқтидорли қизлар иштирок этишди. Суратда чапдан биринчида 2-умумий ўрта мактаб ўқувчиси, Санъат йўналишида иштирок этган Абдурахмонова Динара.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.