Аёллар ҳуқуқлари, гендер тенглик, мажбурий меҳнат ҳамда оилавий-маиший зўравонликка қарши курашга оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти

Ҳозирги кунда ОАВ, интеннет нашрларини, ижтимоий тармоқлар кузатсангиз манзиллий аниқ соҳаларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, ижрога қаратилмоқда.

Жумладан, аёллар ҳуқуқлари, мажбурий меҳнат ҳамда оилавий-маиший зўравонликка қарши кураш кабилар ҳам шулар жумласига киради. Аслида Давлат мустақиллигининг илк кунидан бошлаб мамлакатимиз аёлларнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий ҳимоя қилишга қратилган ишлар бошлаб юборилган.

Конституциямизнинг 46-моддасида аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлари белгиланган. Ушбу нормага кўра давлатнинг аёлларга билим олиш, касб эгаллаш, меҳнат қилиш, унга ҳақ олиш, сиёсий ҳаётда фаол иштирок этиш учун эркаклар билан тенг имкониятлар яратиш билан бирга, аёлларнинг оиладаги ўрни, жисмоний имкониятларини ҳисобга олиб, уларга меҳнат қилишда, соғлиғини мустаҳкамлашда яхши шароитлар ва имтиёзлар яратиб беришини кафолатлайди.

Ўзбекистон бугунги тараққиётида аёлларимиз фаол иштирок этмоқда. Жумладан фаол меҳнат ресурсининг 45,1 фоизини аёлларимиз ташкил этади.

Хотин-қизлар қўмитасининг маълумотига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг 98% оилаларда истиқомат қилади ва юртимизда 7 миллиондан ортиқ оилалар мавжуд. Оилаларнинг бузилишининг бирламчи сабаби эса моддий қийинчиликлар эмас. Оиладаги тарбия эканлиги сўровномалар асосида маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ-4296-сон қарори билан 2019 йил 1 сентябрдан Ўзбекистон Республикасида эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёшини ўн саккиз ёш этиб белгиланди.

Ҳозирда оила қуришнинг энг кичик ёши йигитлар учун 18, қизлар учун 17 этиб белгиланган. Бироқ баъзи бир вилоятларда 16 ва ундан кичик ёшлиларнинг турмушга бериш ҳолатлари учрамоқда.

МЭТК, 473-модда. Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ЖК 1251-модда. Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Занжир, инсон ҳуқуқлари, инвестор, пул.

Сўровномалар ўтказиш. Психологлар, манзилли чоралар кўриш мақсадга мувофиқ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилди, шунингдек, «Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилди, Зулфия номидаги Давлат мукофоти

«Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси, Савдо-саноат палатаси ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталари кўмагида нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган «Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари»ни (кейинги ўринларда марказлар деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёдаги ҳар учинчи аёлга ҳаёти давомида ўз умр йўлдоши томонидан жисмоний тазйиқ ўтказилади. Турмуш қурган аёлларнинг 30 фоизи ҳамроҳи томонидан зўравонлик ҳолатларига дуч келганлари ҳақида маълум қилади. Аёллар ўлимининг 38 фоизи уларнинг турмуш ўртоғи томонидан амалга оширилади

«Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

«Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Президентнинг 2019 йил 7 мартда қабул қилинган 4235-сонли қарорига асосан Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Адлия вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан бирга "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган брифингда қўмита раиси Элмира Боситхонова хабар қилди.

Боситхонованинг таъкидлашича, лойиҳа хотин-қизларга нисбатан қўлланилаётган турли зўравонликлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Унда зўравонлик турларига тасниф берилган. Жумладан, "жинсий зўравонлик”, "жисмоний зўравонлик”, "иқтисодий зўравонлик”, "руҳий зўравонлик”, "тазйиқ” тушунчаларига изоҳ берилган. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда асосан Германия, Англия, Франция, Испания, Арманистон, Қирғизистон тажрибасидан фойдаланилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4235-сон қарори билан

эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглигининг бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланади.

Унга кўра, аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқлар бекор қилинди,

Мазкур рўйхат 44 турдаги соҳа ва касбларни, жумладан кон, нефть ва газ қазиб олиш, қора металлургия, қурилиш ва монтаж ишларини ўз ичига олади.

Ҳужжатга кўра тавсиявий характердаги аёллар соғлиғига салбий таъсир этиши мумкин бўлган соҳа ёки касблар рўйхати тасдиқланади.

Аёллар ҳолатининг ҳуқуқий механизмини тадрижий ривожланиши 1995 йил БМТнинг Хотин қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги 1979 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган конвенциясига Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб аъзо бўлди.

 

 

 

 

Нурота тумани

адлия бўлими бошлиғи А.П.Ахмедов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.