Кичик тадбиркорлик субъектлари

(деҳқон ва фермер хўжаликларисиз)

 

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз) сони 1022 тани ташкил қилиб, шундан 997 таси ёки 97,6 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, 2019 йил январь-сентябрь ойларида янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сони 292 тани ташкил этади. Ўз навбатида фаолиятини тугатган кичик бизнес субъектлари сони 35 тани (жамига нисбатан 7,8 фоиз) ташкил этмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми саноат 317 та (31,0 фоизи), савдо 142 та (13,9 фоизи), қурилиш 108 та (10,6 фоизи) ҳамда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 270 та (26,4 фоизи) соҳаларига тўғри келади.

Нурота туман статистика бўлими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.