ДОЛЗАРБ МАСАЛА МУҲОКАМАСИ


5-сентябрь куни туман ҳокимлигида вилоят ҳокими Э.О.Турдимов раислигида селектор йиғилиши бўлиб ўтди.Селектор йиғилишида ноқонуний миграциянинг олдини олиш масаласи кўриб чиқилди.Йиғилишда ноқонуний четга чиқиб кетиш ҳолатлари юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари таҳлил қилиниб, бу борада жойлардаги комиссияларнинг, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг, профилактика инспекторларининг олиб бораётган ишлари қониқарсиз эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, йиғилишда туман ҳокими К.Турсунов шаҳардаги Ғ.Ғулом, Э.Судур, Истиқбол, Миришкор, Мустақиллик, Бўдиқ, Нурота 60 йиллиги маҳаллаларида ноқонуний четга чиқиб кетиш ҳолатлари кўпайганини ва бунинг олдини олиш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан топшириқлар берди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.