Кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда шу йилдан бошлаб октябр ойининг биринчи ҳафтаси "Кексалар ҳафталиги” деб эълон қилинди.

Шунингдек, қарорга кўра:

вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларида раҳбар ўринбосарларидан бири жамоатчилик асосида кексалар масалалари учун масъул этиб белгиланади ва "Фахрийлар кенгаши” фаолиятини мувофиқлаштиради;

меҳнат жамоаларида пенсияга чиқиш арафасида бўлган меҳнат фахрийларини тақдирлаш ва нафақага кузатиш тадбирларини ўтказиб бориш амалиёти жорий этилади.

"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури асосида кекса авлод вакилларининг республика бўйлаб тарихий шаҳар ва зиёратгоҳларга саёҳати уюштирилади.

Қарор билан, шунингдек, "Кексалар маслаҳати” гуруҳлари тўғрисида намунавий низом тасдиқланди.

Ушбу гуруҳларнинг асосий мақсади кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этишдан иборат.

Бу борада туманимизнинг "Нуронийлар маскани”да кекса авлод вакиллари учун байрам дастурхони ташкил этилиб, улар учун маданий дастур тайёрланди.

“Нуронийлар маскани”да кекса авлод вакиллари учун байрам дастурхони ташкил этилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.