Аҳолини рўйхатга олиш

 

 

Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги "фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири – аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумотлар олишнинг ягона манбаи бўлиб хизмат қилади.

Аҳолини рўйхатга олиш тарихи

Илк бор эрамиздан аввалги 3800 йилда Қадимги Бобилда, эрамиздан аввалги 435 йилда
қадимги Римда, қадимда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари асосан икки мақсад учун ўтказилган солиқ тўловчилар сонини аниқлаш ва ҳарбий жанглар учун яроқли эркаклар сонини белгилаш мақсадида ўтказилган.

Илк бор 1790 йили АҚШда қонунчилик асосида ўтказилган.

Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳоли рўйхати 1897 йилда ўтказилган, аҳоли сони 3,9 млн. кишини ташкил қилган.

Кейинчалик Ўзбекистон ҳудудида аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари қуйидаги йилларда ўтказилган бўлиб 1926 йилда 4,6 млн. киши,  1939 йилда 6,3 млн. киши, 1959 йилда 8,1 млн. киши, 1970 йилда 11,8 млн. киши, 1979 йилда 15,4 млн киши, 1989 йилда 19,8 млн кишини ташкил этган.

Туман статистика бўлими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.