Ўзбекистон Республикаси Президентининг"Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш,шунингдек,мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига шарх.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори мамлакатимиз нуфузи, ва инвеститсиявий жозибадорлигини мустаҳкамлаш ҳамда статистика салоҳиятини оширишга қаратилган давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадида қабул қилинган.

Мазкур қарор билан:

Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекси;

Очиқ маълумотлар порталида жойлаштириш учун халқаро устувор маълумотлар базаларини, шунингдек "Очиқ маълумотлар глобалиндекси” ва "Очиқ маълумотлар барометри” талабларига мувофиқ маълумотларнинг очиқлик ҳолатини ўрганиб чиқиш учун масъул бўлган вазирлик ва идоралар рўйхати;

Жаҳон банкининг статистика салоҳияти индексида Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш ҳамда 2020 йилдан бошлаб бюджет очиқлиги индексида иштирок этишини таъминлаш бўйича "Йўл хариталари” ва мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталининг самарали фаолият кўрсатиши ва мувофиқлаштириб борилиши Давлат статистика қўмитасига, техник қўллаб-қувватлаш, янги интерактив фунтсияларни жорий этиш эса Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига юклатилган.

Масъул вазирлик ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда "Очиқ маълумотлар глобал индекси” ва "Очиқ маълумотлар барометри” методикасининг асосий йўналишларига мувофиқ маълумотлар очиқлиги ҳолатини ўрганиш ватаҳлил қилинишини, шунингдек келгусида мавжуд маълумотларни Порталда эълон қилинишини ташкил этадилар.

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Давлат статистика қўмитасига, уч ой муддатда, Очиқ маълумотлар пухталиги модели ("Опен Дата Матуритй Модел”) ҳамда бошқа халқаро амалиётлар асосида, давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар соҳасидаги фаолиятини баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда натижаларини ҳар чоракда Порталда эълон қилиб бориш вазифаси юклатилган.

Шунингдек, қарор билан 2020-2021 йилларда ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида мулти индикатор кластер кузатувларини ўтказиш, Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрларни қайтатайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази негизида Кадрлар малакасини оширишва статистик тадқиқотлар институтини ташкил этиш кўзда тутилган.

Қарорда Очиқ маълумотлар порталида тегишли ахборотни эълон қилиш ва янгилаш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини, "Расмий статистика тўғрисида”ги қонунлойиҳасини, шунигдек "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, "Ахборотдан фойдаланиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”, "Ахборот эркинлиги принтсиплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар меъёрларини бирхиллаштиришни назарда тутувчи ахборот тарқатиш соҳасидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар кўзда тутилган.

Шу билан бирга, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ходимларининг ишҳақлари 1,3 мартага оширилиши, шунингдек давлат статистика органлари ходимларига узоқ муддат ишлаган йиллари учун 10%дан 60%гача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамалар тўланиши кўзда тутилган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.