Мажбурий ижро бюроси Нурота туман бўлими ходимлари томонидан 18.07.2019 йилда Нурота тумани "Истиқлол” маҳалласи ҳудудида фаолият юритаётган "Боли ота” Ф/Х томонидан энергия ресурсларидан фойдаланишда қонун талабларига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган текширишда, фермер хўжалиги иш юритувчиси Болиев Тулкин Туйчиевич, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги "Электр энергия ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли Қарорнинг 2-иловаси 117-118-бандлари талабларини қасддан қўпол равишда бузиб, электр симларни кўз билан кўриб бўлмайдиган яширин йўл билан умумий фойдаланишдаги электр энергияси тармоғига улаб олиб, 20.02.2019 йилдан 18.07.2019 йилга қадар электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келиши оқибатида жами 75558 кВт/с электр энергиясини ноқонуний сарфлаб, давлат манфаатларига жами 25.009.698 (йигирма беш милион тўққиз минг олти юз тўқсон саккиз) сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

"Боли ота” фермер хўжалиги томонидан етказилган зарарни белгиланган муддат ичида тўлаш мажбурияти юклатилган ва берилган муддат ичида етказган зарарини тўлиқ қоплаб берган ҳамда фермер хўжалиги рахбарига нисбатан тегишли тартибда қонуний жазо чораси қўлланилган.

МИБ Нурота туман бўлими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.