Навбахор туманлараро иқтисодий судининг 05.08.2019 йилдаги
4-2103-1902/541-сонли ижро ҳужжатига асосан қарздор Нурота туманидаги "Ашраф” хусусий корхонасидан давлат фойдасига 503,4 млн сўм солиқ қарзи ундирилиши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 09.08.2019 йилда келиб тушган ва шу куни Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилиб, қарздорга ижро ҳужжатида кўрсатилган солиқ қарзини ихтиёрий тўлаш учун 5 кунлик муддат белгиланиб, томонларга почта хизмати орқали юборилган.

Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатлари бошланиб, қарздор томонидан белгиланган ихтиёрий муддатда қарздорлик бартараф қилинмаганлиги сабабли унинг АТБ "Агробанк” Нурота туман филиалидаги барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкасса топшириқномалари қўйилган.

Бундан ташқари, қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли органларга сўров хатлари юборилган.

Ушбу ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро харакатлари натижасида қарздор "Ашраф” хусусий корхонасининг ҳисоб рақамида
503,4 млн сўм солиқ карзи ундирилиши таъминланиб, ижро ҳужжати
20.08.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан бўлим иш юритувидан тамомланган.

МИБ Нурота туман бўлими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.