СУТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ЕТТИ ХИЛ ТУРИНИ ХАЛҚҚА ТАҚДИМ ЭТАЁТГАН НУРОТАЛИК ТАДБИРКОР 

Нигора Эшонқулова 1991-йил Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган. Тадбиркорлик фаолиятига ҳавасманд ёшлардан бири бўлиб, "Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 350 млн сўм кредит олиб, "Ғафур Ғулом” МФЙда кичик цех очди. Бугунги кунда уч нафар маҳалладаги хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

 - Ҳозирда бир кунда 400 л сут қайта ишланиб, тайёр маҳсулот ҳолатига келтирилмоқда. Жумладан, қатиқ, сметана, қаймоқ, сузма, пишлоқ каби 7 турдаги маҳсулот тумандаги мактабгача таълим ва тиббиёт муассасаларига буюртма асосида етказиб берилмоқда,- дейди Н.Эшонқулова. 


Бу эса мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонларнинг самарали фаолият юритиши учун кенг имкониятлар яратиш, бозорларимизда маҳсулотлар турининг кўпайиши ва нарх-навонинг барқарор бўлишига хизмат қилади.МУСТАҚИЛЛИК ТЕНГДОШИМАН

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.