Иқтисодий ривожланишда статистиканинг ўрни

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 31 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат Сатистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сонли Қарори тизимни сифат жиҳатидан ривожлантиришда туртки берди.

Унга мувофиқ макроиқтисодий, тармоқ ва ҳудудий даражада ўрганилаётган
ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида статистика маълумотларини йиғиш ҳамда қайта ишлашда замонавий усулларни изчил жорий этиш, фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун статистик ахборотларнинг максимал даражада ошкоралигини таъминлаш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда

Шунингдек, статистика услубиятида тизимли инновациялар, статистик кўрсаткичларнинг сифати ва халқаро таққосланишининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланиб, статистик маълумотларга бўлганэҳтиёж ўсиб бораётган шароитда маълумотларни янада кўпроқ мосланувчан ва минимал сарф-харажатлар билан тайёрлаш ва тарқатиш имконини беради.

Давлат статистика қўмитаси томонидан янги давлат статистика кузатувлари шакллари лойиҳаларини Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида ва Ҳукумат порталида жойлаштириш йўли билан тест синовидан ўтказиш амалиёти жорий этилди.

Шу билан бирга, келиб тушган барча таклиф ва мулоҳазалар чуқур ўрганилиб, ҳисобот шаклларининг якуний макетларини тайёрлашда ва уларни тасдиқлашда ҳисобга олиниши қатъий белгилаб олинди.

Бундан ташқари, мазкур қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, 2018 йилдан бошлаб статистик ҳисоботларни йиғиш жараёнига Mibew Messenger 2.2.0. мустақил дастурий таъминот асосидаги "Онлайн-маслаҳатчи” тизими жорий этилди.

 

Туман статистика бўлими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.