Жорий йилнинг 22 июлида "Тоза ҳудуд” ДУК Нурота туман филилалида "O’zLiDeP дастурига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳамда сайловолди дастури лойиҳаларнинг муҳокамаси” га бағишланган давра суғҳбати ўтказилди. Партия электорати, фаоллари ва Халқ депутатлари туман Кенгашининг O’zLiDePдаги депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан қатор таклифлар тақдим этилган мазкур тадбирда O’zLiDeP Сиёсий ижроия қўмитаси бўлим мудири Ғайрат Турғунов иштирок этди. O’zLiDeP дастурига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳамда сайловолди дастури лойиҳаларнинг муҳокамаси

 Тадбир давомида O‘zLiDeP туман Кенгаши фаолларидан тумандаги 5-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Н.Исломова Нурота тумани узоқ ва бориш қийин бўлган чекка ҳудудлардан бири эканлиги, чекка ҳудудларга электр энергиясини етказиш, ундан фойдаланиш муаммоли масалалардан бири бўлиб ҳисобланиши. Шундай ҳолларда муқобил электр энергиясидан фойдаланиш жуда қўл келиши. Мамлакатимизда муқобил электр энергиясидан фойдаланишни ривожлантириш бўйича шунингдек, Ўзбекистон "Ёшлар иттифоқи” туман Кенгаши раиси ўринбосари, партия фаоли В.Қобилов Нурота туманида кичик саноат зоналари қуришни йўлга қўйиш бўйича ва Олий мажлис, Халқ депутатлари Вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 30 ёшгача бўлган депутатлик ўрнига квота бериш таклифини берди. Шу билан бирга "Yoshlar kelajagimiz” жамғармаси туман маркази раҳбари Ж.Хайруллаев мамакатимизда банк кредит сиёсати юзасидан ўзининг танқидий фикрларини билдириб ўтди, унга кўра; банк кредити асосида тадбиркорлик қилиш истагини билдириб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган кўп сонли ёшларнинг банк тизими бўйича негатив таассуротларини инобатга олиб, Республикамизда ёшлар учун махсус – "Ёшлар банки”ни ташкил этиш таклифини берди, шунингдек, тумандаги "Очил Наврўз” наслчилик фермер хўжалиги раиси, партия фаоли С.Наврўзова Нурота туманининг табобатда таркибида инсон организмига ижобий таъсир этувчи, биологик фаол моддаси мавжуд бўлган доривор ўсимлик – Коврак (ferula) ўсимлигини табиий йўл билан етиштириш салоҳияти мавжудлигини инобатга олган ҳолда туманда фаолият кўрсатувчи ҳар бир фермер, деҳқон хўжалиги ва ер эгаларининг ўз ер майдонида ўсувчи мазкур доривор ўсимликни экспортига йўналтиришини ҳам ўз ихтиёрига бериш таклифи баробарида яна бир партия фаоли,O’zLiDeP дастурига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳамда сайловолди дастури лойиҳаларнинг муҳокамаситумандаги "Азизбек, Мадина, Лочинбек” МЧЖ раҳбари Б.Эшмуродов томонидан партиянинг туман, шаҳар Кенгашлари фаолиятини янада ошириш, уларнинг сиёсий майдонда ҳақиқий сиёсий куч сифатида кўзга ташланиши учун ваколталарини оптимал даражада кучайтириш ҳамда партия уставида белгилаб берилган аъзолик бадалининг 40-50 фоизгача бўлган қисмини Партиянинг маҳаллий Кенгашлар ихтиёрига бериш таклифларини илгари сурди. Кун тартибидаги "O’zLiDeP дастурига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳамда сайловолди дастури лойиҳаларнинг муҳокамаси” га бағишланган давра суҳбати қизғин тарзда кечди.      

            

O’zLiDeP Нурота туман Кенгаши ижрочи котиби

Илхом ИСЛОМОВ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.