Энди ОТМларга яшаш жойининг ўзидан Давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжатлар топширилмоқда]Айни кунларда Навоий вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидаги давлат хизматлари марказлари мижозлар билан ҳар доимгидан гавжумАбитуриентлар олий таълим муассасаларидан бештасига ҳужжат топшириш давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширмоқда.

Бу йил умумтаълим мактабини битирган ўқувчилар олий таълим муассасаларига бормасдан, яшаш жойининг ўзида давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топширишни амалга ошириш имкониятига эга бўлишди. Энг муҳим янгиликлардан бири бу давлатимиз томонидан уларга битта эмас, бирданига учтагача ОТМ ҳужжат топшириш, имтиҳон бўладиган жойни ўзи мустақил танлаш ҳуқуқи берилди.

 Нурота туманининг энг олис ҳудудида жойлашган Сентоб МФЙ да бу йил ўн биринчи синфни битириб, олий таълим муассасасига ўқишга киришни истаган ёшлар яратилган қулайликдан катта мамнуният билан фойдаланишмоқда.

 – Биз учун ҳужжатларни ҳудуддаги давлат хизматлари марказлари орқали топшириш катта имконият, – дейди тумандаги 21-умумтаълим мактабининг 11-синфини тамомлаган Мирзоев Сайёд Собирович. – Орзуйим келажакда информатика фани ўқитувчиси бўлиш. Шунинг учун Гулистон давлат университети, Жиззах давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институтларидаги ушбу йўналишларига ҳужжатларимни топширдим. Ҳужжат топширишнинг қулайлиги, таълим мутахассислигини эркин танлаш, – бу биз учун жуда катта имкониятдир.

Вилоятдаги барча давлат хизматлари марказларида абитуриентлар ўзларига яратилган қулайликдан фойдаланишмоқда. Давлат хизматлари марказлари ходимлари аҳолига кўрсатилаётган бошқа хизматлар қатори абитуриентларнинг мурожаатларини ҳам 10 дақиқа ичида қаноатлантираётир.

 

Нурота туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси А.Расулов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.