2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да Нурота туманида 2019 йил январ-май ойларидда амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ


 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5635-сон Фармони ҳамда вилоят ҳокимининг2019 йил 22 январдаги Қ-17-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 2019 йил 25 январдаги Қ-67-сонли қарори қабул қилинган.

Туман ҳокимининг мазкур қарори билан 5 боб, 25 бўлим, 115 банддан иборат 2019 йилда чора-тадбирлар дастури тасдиқланган. Мазкур дастурни амалга оширишда жами харажатлари 71,39 млрд сўм ва 7,8 млн АҚШ доллари, (шундан: Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари маблағлари61,79 млрд сўм, Тижорат банклари кредитлари 9,6 млрд сўм, Ташаббускорларнинг хорижий инвестициялар 7,5 млн АҚШдолларида Халқаро ташкилотлар, молия институтлари маблағлари ва беғараз ёрдам 0,3 млн АҚШдоллари)да дастурдаги бандларни ижросини таъминлаш учун маблағ ажратиш режаси кўзда тутилган.

Ҳозирда ушбу қарор бандлари ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлигида ишчи гуруҳ тузилиб ҳозирда ишлар олиб борилмоқда.

2019 йил 5 ойи давомида ушбу дастур ижроси юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Хусусан: Давлат аҳамиятидаги 4р57 "Қизилқум халқа” автомобиль йўлининг 22-32 км оралиғида реконструкция қилишга 15,0 млрд сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган бўлиб ушбу лойиҳага бугунги кунда 25,072 млрд.сўм режага нисбатдан 167% маблағ ажратилиб ҳозирда ишлар олиб борилмоқда.

2019 йилда 3 та мактабгача таълим муассасасида реконструкция қилиш ишлари; 6 ёшдаги болаларни ҳафта давомида камида 15 соатли мактабгача тайёрлов гуруҳларига жалб этиш;янги мактабгача таълим муассасалари лойиҳаларини яратиш мақсадида 7,4 млрд сўм маблағ ажратилиш режалаштирилган бўлиб бугунги кунда 2,22 млрд сўм маблағ ажратилди.

Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағларидан 1,2 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратиш орқали 39 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб ҳозирда 425 млн сўм маблағ ажратилиб, қолган кредит миқдори ажратилиши бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Туманда 2019 йилда хорижий инвестицияларни жалб қилиш улар орқали янги иш ўринларини яратиш мақсадида 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари.

Бунда хорижий инвесторларга ер ва бино ажратиш, рухсатномаларни тақдим этиш, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш мақсадида 7,5 млн АҚШ доллари миқдорида режа қўйилган бўлиб ҳозирда 5 ой муддатда 5,2 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилинди.

Умумий қилиб олганда 2019 январ-май ойларига Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари 32,73 млрд сўм, ҳомийлар томонидан 68,0 млн сўм, тижорат банк кредитлар ҳисобидан 2,713 млрд сўм, Халқаро ташкилотлар ва молия институтлари маблағлари ва грантлари, жамғармалар ҳисобидан 0,2 млрд сўм, жами 35,7 млрд сўм режага нисбатан 49,7 %, Ташаббускорларнинг хорижий инвестициялар 5,2 млн АҚШ доллари маблағ сарфланиб режаганисбатан 66 % га бажарилди.

 


 

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси У.Усмонов

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.