МИБ Нурота туман бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга кўра, туманнинг "Ғазғон” қўрғони "Мармаробод” МФЙ худудида жойлашган "Лобар” ХФга тегишли тош кесиш цехида ўтказилган мониторингда, 1985 йил 18 мартда Навоий вилояти Нурота туманида туғилган хусусий фирма рахбари Темиров Сухроб Содиқович, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори билан тасдиқланган "Электр энергиясидан фойдаланиш” қоидаларининг 118-бандига зид равишда умумий фойдаланишдаги электр энергиясидан электр хисоблагичнинг давлат мухрини ўзбошимчалик билан бузиб, уни қайта сохта равишда ўрнатиб, электр ҳисоблагич ускунасини орқага қайтарганлиги оқбатида электр ҳисоблагичдан ўтаётган электр токининг нотўғри ҳисобланишига эришиб, ўзбошимчалик билан электр тармоғига тўғридан тўғри уланиб, 05.01.2019 йилдан 09.02.2019 йилга қадар электр токидан ноқонуний фойдаланиб келиши оқибатида, Нурота туман электр таъминоти корхонасига жами 7 006 608 сўм миқдорида моддий зарар етказган.

"Лобар” хусусий фирмаси томонидан етказилган зарарни белгиланган муддат ичида тўлаш мажбурияти юклатилган ва берилган муддат ичида етказган зарарини тўлиқ қоплаб берган ҳамда фирма рахбарига нисбатан тегишли тартибда қонуний жазо чораси қўлланилган.

 

МИБ Нурота туман бўлими


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.