Нурота тумани давлат хизматлари марказининг янги биноси очилди.

Унда барча қулайликларга эга хизмат кўрсатиш ойналари, болалар майдончаси, кутиш зали, мутолаа учун қўйилган китоб жавони тантанада иштирок этган 400 нафардан ортиқ нуроталикларни хурсанд этди. Боиси аввал одамлар икки-уч кичик хоналари бор марказда анча тиқилиб қолгандилар. Рақамлар буни исботлайди. Марказда 2018 йилда жами хизматлар сони 12 мингтани ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 4 ойи давомида 14 мингдан ортиқ фуқаро мурожаатига хизмат кўрсатилди.Кунига 250-300 нафарга яқин фуқаро марказ хизматидан фойдаланади.

Албатта, янги бино ишга тушганидан давлат хизматлари маркази ходимлари ниҳоятда хурсанд. Чунки, хизмат кўрсатиш жараёнидаги гавжумлик ва мурожаатчилар олдида ташкил этилган хизмат сифатидан ҳижолат бўлишлар ортда қолди.

Кенг ва ёруғ, барча қулайликларга эга замоанвий бинода халққа хизмат кўрсатиш ҳам фахр, ҳам маъсулият юклайди.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.