Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 апрель 278-Ф-сонли фармойиши, вилоят ҳокимлигининг 2019 йил 17-апрелдаги Ф-26-сонли фармойиши туман ҳокимининг 2019 йил 18 апрелдаги Ф-18-сонли фармойиши ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган "Ташаббус-2019” кўрик танловининг Нурота туман босқичи жорий йилнинг 7 май куни "Чашма” меъморий мажмуасида ўтказилди. Кўрик танловда туманда фаолият юритаётган жами 120 нафардан ортиқ тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўзлари ишлаб чиқараётган, аҳолига сифатли ва арзон тарзда етказилиб берилаётган маҳсулотлари билан иштирок этишди.

"TASHABBUS-2019""TASHABBUS-2019"

 Кўрик-танлов иштирокчиларини туман ҳокимлигидан белгиланган комиссия аьзолари томонидан саноат соҳасидаги "Йилнинг энг яхши тадбиркори”, хизмат кўрсатиш соҳасидаги "Йилнинг энг яхши тадбиркори”, "Йилнинг энг яхши фермери”, "Йилнинг энг яхши ҳунарманди” ҳамда "Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” номинациялари бўйича баҳолаб боришди.

"TASHABBUS-2019""TASHABBUS-2019""TASHABBUS-2019"

 Кўрик-танлов натижаларига кўра,  саноат соҳасидаги "Йилнинг энг яхши тадбиркори” номинацияси бўйича "Зафар Гранит” қўшма корхонаси раҳбари Худойбердиев Зафар, хизмат кўрсатиш соҳасидаги "Йилнинг энг яхши тадбиркори” номинацияси бўйича якка тартибдаги тадбиркор Сафарова Насиба "Йилнинг энг яхши фермери” номинацияси бўйича "Очил Наврўз” ф/х раҳбари Сурайё Наврўзова, "Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинацияси бўйича Исломова Гулмира ҳамда "Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” номинациялари бўйича  ғолибликни кўлга киритиб, кўрик-танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди. Ушбу кўрик-танлов тадбиркорлар ўртасида ўзаро соғлом рақобатни оширади дейди кўрик танловнинг "Йилнинг энг  ёш тадбиркори” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритган  Нозима Бобоқулова ушбу кўрик танловга 1 маротаба қатнашишим, танлов менга нафақат ғолиблик балки тажрибали тадбиркорлардан фикр мулоҳазалар олиш, ишлаб чиқараётган маҳсулотларимни аҳоли ўртасида кенг ёритиш ҳамда ҳамкорлар сонини кўпайтиришга асосий хизмат қилмоқда."TASHABBUS-2019"
"TASHABBUS-2019"
"TASHABBUS-2019""TASHABBUS-2019"
"TASHABBUS-2019"
"TASHABBUS-2019"
"TASHABBUS-2019"

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.