Яқинда тумандаги 58-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича  Комиссия тузиш тўғрисида"ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида "Мен фарзандимга китоб совға қиламан" акцияси ўтказилди.

 

Ушбу тадбирда ўқувчиларнинг ота-оналари, "Нурфахр" маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ва ҳомийлар иштирок этишди.  Акцияда туман ҳокими У.Халилов, "Умрбек" фермер хўжалиги раиси У.Нарзуллаев, Ўзбекистон Либерал демократик партияси туман Кенгаши раиси Б.Бобомуродов, туман бош имом хатиби О.Атоевлар қатнашиб, мактаб кутубхонасига  китоблар туҳфа этишди.

Акция давомида 308 дона бадиий китоб билан мактаб кутубхонаси фонди янада бойиди.Мактаб кутубхонасига ўқувчилардан ташқари маҳалла фуқаролари ҳам аъзо бўлиб, бадиий китобхон ихлосмандлари янада кўпаймоқда.

Х.БОБОҚУЛОВ,

58-умумий ўрта таълим мактаби директори.


 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.