Туманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг "Фуқаролар йиғинлари, раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарорини изчиллик билан амалга ошириш тадбирлари белгиланди. Шу юзадан туман комиссиясининг таркиби тасдиқланди. Бу комиссия таркибига турли соҳаларнинг етук мутахассислари, тажрибали раҳбар-ташкилотчилар киритилди.

Фуқаролар йиғинлари раислари, (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича туман комиссиясининг йиғилишлари  ўтказиб борилмоқда.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови эндиликда 3 йил муддатга сайланади. Сайлов жараёнларида яширин овоз бериш амалиёти қўлланилади.

Сайловда иштирок этадиган  фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида 12 фоизини ташкил этиши лозимлиги қоидалари амалга киритилади.

Йиғилишларда  ўзгаришларни жойларда кенг тарғиб-ташвиқ қилиш муҳимлиги таъкидланди.

-Илгариги вақтларда маҳаллалар раҳбарларига кўп ҳам эътибор бермас эдик,-дейди туман ҳокимлиги юрисконсульти А.Эшмонов  -Уларнинг ҳам биз билан кўп иши йўқ эди. Эндиликда    вазият бутунлай ўзгарди. Ҳозир каттаю кичик маҳалла раисини танийди. Агар керак бўлса, раисга мурожаат қиламан, деб туради. Фуқаролар йиғинлари раисларининг ўзлари ҳам аҳолига энди бошқача кўз билан қарайдиган бўлишди. Улар энди ким мададга муҳтож, кимга ёрдам керак дарров билишади. Кейинги пайтда ўтказилган суҳбат-мулоқотлар бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Туман комиссиясининг вакиллари, унинг ишчи гуруҳи намоёндалари сайлов жараёнларида уюшқоқликни, фаолликни таъминлаш учун белгиланган вазифаларни изчиллик билан амалга ошириш  чора-тадбирларини кўриб бормоқдалар.

Маҳаллалар фаоллари, уларнинг ишчи гуруҳлари  ўз ваколатларидан фойдаланиб, сайловларни қонун-қоидалар асосида ўтказилиши учун мададкор бўлишади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.