Нурота туман Адлия бўлими томонидан 2018 йилда қабул қилинган сўнгги қонун ҳужжатлари юзасидан ўтказилган брифингда фуқароларга тушунчалар ва кўникмалар бериди.

Булар Жумладан: Ассалому алайкум, Ҳурматли брифинг иштирокчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари!

Қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятиниаҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш ва бунда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида "Адлия ахбороти” номли брифинг ташкил этилиб, тадбирни ҳар ҳафта ташкил этишга келишиб олинган эди.

Шунга кўра, ушбу ҳафта давомида бир қатор муҳим масалалар бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатларини Сизларга етказиш мақсадида ушбу брифинг ташкил этилди.

1. 2018 йил 14 августдаЎзбекистон Республикаси Президентининг"Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Умумийўртатаълиммуассасалариходимларинингойликлариоширилди.

Арзонуй-жойларқуришдастурлариасосидақурилаётгануй-жойларнингбирқисминихалқтаълимитизимидаги педагог ходимларга20йилмуддатгаимтиёзли ипотека кредитисифатидабериш, педагог ходимларнингоилааъзоларигаимтиёзликредитларбериш, автотранспорт воситасисотиболишвабошқамақсадларучункредитларберишбелгиланди.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ "Микрокредитбанк” АТБ томонидан кичик тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларига 24 ойгача энг кам ойлик иш ҳақининг 1 000 бараваригача миқдорда микрокредитлар бериш, шунингдек технологик ускуналар ва техникалар сотиб олиш учун 3 йилгача энг кам ойлик иш ҳақининг 2 000 бараваригача миқдорида микролизинг хизматлари кўрсатиши жорий этилди.

Бундан ташқари Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг девони ходимлари учун олдинги иш жойида берилган кўп йиллик хизматлари учун кўшимча ҳақ ва устамалар, ҳарбий ва махсус унвонлар сақланиб колиниши белгиланди.

3. 2018 йил 15 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг"Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ 2018 йил 15 августдан 2019 йил 15 августгача Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича эксперимент ўтказилиши белгиланди.

Эксперимент доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳар ҳафта инвестор куни ўтказилилиши жорий этилди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Райҳон кўчасида жойлашган 101,64 гектар майдонда "Индустриал парк” кичик саноат зонасини ташкил этилади.

4. 2018 йил 8 августда Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қарор билан давлат мулки бўлган ва давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг фойдаланилмаётган объектлари тегишли рўйхат бўйича вилоят кичик саноат зоналари таркибига киритилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2017 йил 10 августдаги қарориасосида ушбу саноат зоналари учун 140 гектардан зиёд ер майдони ажратилган эди. Эндиликда мазкур саноат зонаси қўшимча 67 гектардан ортиқ ер майдони ажратилиши натижасида янада кенгайтирилди.

5. 2018 йил 10 августдаВазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ ҳўжалиги корхоналари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Дастурда белгиланишича интерактив давлат хизматлари кўрсатиш имкониятларини яратиш мақсадида agroonline.uz, oziq-ovqat.uz каби веб-сайтлар фаолияти йўлга қўйилади.

6. 2018 йил 10 августда Вазирлар Маҳкамасинингқарори билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини адлия органлари томонидан мониторинг қилиш ва ўрганиш тартиби тўғрисидаги низомтасдиқланди.

Низомга мувофиқ адлия органлари нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) томонидан қонун ҳужжатларига, устав фаолиятига, таъсиси ҳужжатларига риоя этилиши, уларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалаларни ўрганади.

Низомда белгиланишича ўрганишларнинг тўлиқ холисона ўтказилиши учун ўрганиш ўтказган адлия органининг масъул ходими шахсан жавобгар ҳисобланади.

7. 2018 йил 10 августда Вазирлар МаҳкамасинингАҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Низом билан суюлтирилган углеводород газига бўлган эҳтиёжни аниқлаш тартиби белгиланди. Эндиликда газ таъминоти ташкилотлари ҳар йили 1 августга қадар "Ўзтрансгаз” АЖга суюлтирилган углеводород газига бўлган эҳтиёж ҳажмини даврлар (қишки, ёзги), чораклар ва ойларга ажратган ҳолда тақдим этиши керак.

8. 2018 йил 13 августда Вазирлар МаҳкамасинингХорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди.

Шунингдек қарорга мувофиқ тавсия этиладиган хорижий диний таълим муассасаларининг рўйхати ҳар йили 1 январгача Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш амалиёти жорий этилди.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги қарори билан Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланганрежага асосан, нодавлат таълим муасасаларнинг ходимлари ва жисмоний шахслар эса улар билан тузилган шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтади. Ушбу курсларни тамомлаган шахсларга белгиланган намунадаги диплом берилади.

Низомга кўра эндиликда, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг малака тоифаларини олиши (ўзгартириши) ва эгаллаб турган лавозимларига мослигини аттестациядан ўтказишда уларнинг ушбу қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом, сертификат) талаб этилади.

10.2018 йил 15 августда Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”гиқарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига тасдиқланган шакллардаги мактаб формасида келишлари ихтиёрий, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурийлиги белгиланди.

Мактаб формаси савдосини ташкил қилиш мақсадида республиканинг ҳар бир туман (шаҳар) марказида аҳолига қулай жойларда мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.

 

Юқорида қайд этилган ҳужжатлар билан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси lex.uz орқали танишиш мумкин.

Туман Адлия бўлими бошлиғи

А.Ахмедов


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.