Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги аҳоли орасида талаб юқори бўлган хизматларни кўрсатишни бошлайди. Хусусан, жисмоний шахслар бу марказларда СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами)ни олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлимига маълум қилди.  

 Унга кўра, 2018 йил 1 сентябрдан Давлат хизматлари марказларида туғилганликни қайд этиш, Адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш, ФҲДЁ ва нотариат органлари томонидан архив ҳужжатларини олиш имкони пайдо бўлади. 

Бундан ташқари, судланганлик ҳақида маълумотнома, жисмоний шахс — солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа қарзи бор-йўқлигига доир маълумотнома, жисмоний шахс СТИР бериш, манзил-маълумот ахборотларини бериш каби хизматлар Халқ қабулхоналари ҳузурида фаолият юритувчи Давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига тақдим этилади.


Нурота туман Давлат хизматлари маркази.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.