Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелда "Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ – 3662 – сон қарори қабул қилинди. Мамалакатимизда давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсида бошланган ишлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди.

Ҳозирги кунда марказ томонидан нафақат тадбиркорларга, аҳолига ҳам энг зарур ва талаб юқори бўлган давлат хизматларини "Ягона дарча” тамойили бўйича кўрсатиш масадида Республикамизнинг ҳар бир туман, шаҳарларини қамраб олган Халқ қабулхоналари ҳузуридаги давлат хизматлари марказларининг ягона тармоғи яратилди. Ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича жисмони ва юридик шахсларнинг билим даражаси ва малакаси пастлигича қолмоқда, уларга ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиш ва олишни ўргатиш бўйича ташкиллаштирилган тизим мавжуд эмас.

Аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш миллий тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга жадаллик билан ўтишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017-20121 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Маъмурий ислоҳотлар концепциясини изчил амалга ошириш мақсадида

2018 йилнинг 1-июнидан Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан тажриба тариқасида 70 – 100 турдаги талаб юқори бўлган давлат хизматлари кўрсатилади. 2018 йилнинг 1-июлгача Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази” ДУКнинг ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗО калитлари сертификатлари ушбу қарорга асосан Навоий вилояти Зарафшон шаҳар фуқароларига ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари маркази томонидан БЕПУЛ БЕРИЛАДИ.

 

Туман Давлат хизматлари маркази.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.