“ИСТЕЪДОДИМ-ИСТИҚБОЛИМ”“ИСТЕЪДОДИМ-ИСТИҚБОЛИМ”
Жорий йилнинг "Соғлом бола йили” деб номланиши ҳамда Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги мунособати билан Нурота туманидаги "Чуя” ҚФЙ да жойлашган 37 умумтаълим мактабида "Истеъдодим-истиқболим” номли дўстлик учрашуви ташкил этилди.
Тадбирда "Чуя” ҚФЙ да жойлашган 16-29-41 умумтаълим мактабларидан 100 нафарга яқин ёшлар иштирок этган бўлса, Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги 25-умумтаълим мактаби ўқувчиларидан 25 нафари иштирок этиб, ўз билим ва маҳоратларини намойиш этишди.
Дўстлик учрашувида иштирокчилар таништирув, рангли қоғозлардан гул ясаш, "Келажак менинг тасаввуримда” мавзусида расм чизиш, "соғлом бола йили”га бағишланган саҳнавий кўриниш шартлари асоситда ўзаро беллашишди.
Тадбир якунида жамоалар турли номинациялар бўйича "Камолот” ЁИҲ Нурота туман Кенгаши ва ҳамкор ташкилотларнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.