“МАҲАЛЛАМНИ ОБОД ЭТАМАН: ЗИЛОЛ СУВНИ АСРАЙМАН”
Жорий йилнинг авгус ойидаги Нурота туман ҳокимлиги, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими, туман "Нуроний” жамғармаси, туман "Ичимлик сув ишлаб чиқариш” бўлими, "Ободонлаштириш” бошқармаси, туман "Нурнома” газетаси таҳририятининг туман халқига мурожаати ҳамда туман "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ташаббуси билан Нурота туманидаги Сайдато МФЙдаги ёзги таътил давридаги мактаб ўқувчилари билан ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ушбу ташаббус "Маҳалламни обод этаман, ” шиори остида ўтказилди. Маскур маҳаллада тарихий Нурота Чашмасининг ирмоқлари ўтган бўлиб, аҳоли хонадонларигача кириб борган. Маскур сув ичимликка яроқли бўлиши, ҳаёт манбаи бўлган сувни асраш ва тоза сақлаш тадбирнинг долзарб мақсади қилиб олинди. Аҳоли хонадонларига кирилиб, хонадон эгаларига тушунтиришлар олиб борилди. Ариқлар турли ҳил чиқинди ва йирик тошлардан холи қилинди. Ҳашарда 20 дан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирок этишиб уларга сувнинг қадри, ариқларнинг аҳамияти ва тозалигини сақлашнинг талаблари шунингдек, тарихда ариқларни тозалаш бўйича қилинган умумхалқ ҳашарлари тўғрисида маҳалла фахрийси Комил бобо Ҳотамов ёш ҳашарчиларга маълумотлар бердилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.