ИСТИҚЛОЛ ШУКУҲИ ЧЕККА ҲУДУДЛАРДАИСТИҚЛОЛ ШУКУҲИ ЧЕККА ҲУДУДЛАРДА
"Камолот” ЁИҲ Нурота туман Кенгаши, туман "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими, туман ИИБ ВЕЎН ва ҲПГ ҳамда туман телевидениеси билан ҳамкорликда жорий йлнинг 13 август куни тумандаги "Гум” ҚФЙ ҳудудидаги "Сувлиқ” МФЙ да Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан "Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатимо сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбир доирасида "Биз келажаги бую давлат қурамиз!”, "Ким эдиг-у км бўлдик?” мавзуларида давра суҳбатлари, "Сен билан бирга "Камолот сари...” шиори остида учрашув, "Соғлом бола” шиори остида ҚФЙ ҳудудидаги 24-28-46-умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Қувноқ стартлар” ҳамда футбол мусобақалари ўтказилди.
Тарғибот тадбири давомида ўтказилган давра суҳбатларида мамлакатимизнинг босиб ўтган йигирма уч йиллик улкан тараққиёт йўли, мустақиллигимиз бизга берган улкан имкониятлар ва улардан оқилона фойдаланиш, ёшларимизни Ватанга муносиб фарзанд қилиб тарбиялаш, уларнинг онгига салбий таъсир кўрсатувчи зарарли ғоялар ва уларга қарши кураш, вояга етмаганлар орасида содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда мактаб ва маҳалла ҳамкорлигининг ўрни мавзуларида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.
"Соғлом бола” шиори остида ўтказилган спорт мусоақаларида 46-умумтаълим мактаби ўқувчиларидан иборат "Лочин” жамоаси ғолибликни қўлга киритишди.
"Сен билан бирга "Камолот сари...” шиори остида ўтказилган учрашувда ўқувчилар туманимизнинг кўзга кўринган ёшлари – туман "Камалак” болалар ташкилоти раиси, Ўзбекистон Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти тадқиқотчи-изланувчиси Ў.Каримов, ёш ижодкор, туман Кенгаши қошидаги "Илк Нур” адабий тўгараги аъзоси С.Салимов билан мулоқот олиб боришди, шунингдек ўз ижод намуналарини йиғилганлар эътиборига ҳавола этишди.
Тадбирда фаол иштирок этган бир қатор ўқувчилар, шунингдек тадбирнинг юқори савияда ўтишида жонбозлик кўрсатган ҚФЙ фаоллари ва умумтаълим мактаблари директорлари "Камолот” ЁИҲ ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди
Туманимизнинг чекка ҳудудидаги юзлаб ёшларни қамраган мазкур тадбир уларнинг хотирасида бир умр қолса ажаб эмас.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.