Истамтошева Раъно 1998-йил 3-август куни Навоий вилояти Нурота туманида ҳунармандлар оиласида туғилган.

Иқтидор соҳибаси республикамизда ёшларга қаратилаётган эътибор, имконият ва имтиёзлардан оқилона фойдаланиб, турли кўрик-танлов ҳамда кўргазмаларда иштирок этиб келмоқда.

Жумладан, 2012- йил  "Юрт келажаги” иқтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичида фаол иштирок этиб, фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

2014-2015-йилларда Республика "Ҳунармандлар” уюшмаси томонидан анъанавий тарзда Бухоро вилоятида ўтказилаётган "Ипак ва зираворлар” республика кўргазмасида фаол иштирок этиб, сертификат ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

2016-йил "Ёш тадбиркор—юртга мададкор” лойиҳасининг вилоят босқичида иштирок этиб, сертификат билан тақдирланди.

2016-йил Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати ЎзЛиДеп томонидан ўтказилган "Ишбилармон талаба —2016” республика танловининг Тошкент шаҳрида ўтказилган Республика босқичида иштирок этиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритиб, 1 йил давомида имтиёзли стипендия олиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Нуроталик ҳунарманд қизнинг келажакдаги орзуси, ўзи танлаган соҳани чуқур ўрганиб, юксак марраларни забт этиш. Биз, бу йўлда унга улкан зафарлар тилаймиз.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.