Шанхай университетида Хитой ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан буюк ўзбек шоири Алишер Навоийнинг ҳайкали очилди.

Шангҳаи Даилйънинг хабар беришича, бронза ҳайкалнинг баландлиги 3,6 метр, постаментники (ҳайкал ўрнатиладиган махсус супа) эса – 1,8 метрга тенг. Ҳайкал лойиҳаси ўзбек ҳайкалтароши Равшан Миртожиев томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у бевосита хитойлик ҳайкалтарош томонидан яратилди.

Шанхай университети ҳовлисида "тош қўйиш” маросими 2013-йилда бўлиб ўтганди. Нашрнинг та`кидлашича, ҳайкалнинг оғирлиги 3 тоннага тенг.

манба: kun.uz

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.