Жорий йилнинг 15-март куни тумандаги Ижтимоий-иқтисодиёт коллежида битирувчиларни касбга йўналтириш ўқувчи-ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида"Камолот”ЙИҲ Нурота туман Кенгаши "Ёш тадбиркор” консултатив маркази томонидан "Менинг бизнес ғоям” танлови доирасида тарғибот тадбири ташкил этилди. Тарғибот тадбирида "Камолот” ЙИҲ туман Кенгаши қошидаги "Ёш тадбиркор” консултатив маркази координатори Г.Равшанова, "Менинг бизнес ғоям” танловининг вилоят босқичи иштирокчиси Г.Усмонова ҳамда коллежнинг битирувчи ўқувчилари иштирок этди. Тарғибот тадбирида "Менинг бизнес ғоям” танлови, "Тоза қўллар” аксиясининг тарқатма материаллари тарқатилиб, улар тўғрисида тўлиқ малумотлар берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР