МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИМУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ
Жорий йилнинг 12 август куни Нурота туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида "Камолот” ЁИҲ Нурота туман Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда "Камолот” ЁИҲ Навоий вилоят Кенгаши раиси К.Тожиев, туман Хотин-қизлар Қўмитаси раиси Ф.Файзива, туман Кенгаши раиси Ж.Бобоназаров, туман "Камалак” болалар ташкилоти раиси Ў.Каримов ҳамда туман Кенгашининг бошқа аъзолари, БТ етакчилари, фаол ёшлар иштирок этишди.
Йиғилишда "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши томонидан 2014 йилнинг I ярим йиллиги давомида "Соғлом бола йили давлат Дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ -2124-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг ижроси юзасидан амалга оширилган ҳамда туман Кенгашининг 2014 йилнинг 6 ойи давомидаги бюджет ижроси бўйича ҳисоботлар тингданди.
Туман Кенгашининг ютуқ ва камчиликлари муҳокама қилиниб, II ярим йилликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш тегишли қарорлар қабул қилиб ўз ишини якунлади

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.