Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими кўргазмалар саройида Наврўз айёмига бағишланган кўргазма очилди. 

"Ассалом, Наврўз!” деб номланган кўргазмада 30 дан ортиқ таниқли мусаввир ва ёш рассомларнинг умрбоқий қадриятларимиз – сумалак сайли, гул сайли, улоқ-кўпкари ўйинлари, кексаларга ҳурмат-эҳтиром акс этган 150 дан зиёд мойбўёқ, графика ва ҳайкалтарошлик асарлари намойиш этилмоқда. 

Кўргазманинг очилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда миллий қадрият сифатида янада юксак эъзоз топаётгани таъкидланди. 

Таниқли мусаввирлар Б.Серекеев, Ж.Лепесов, С.Бойбўсинов, Б.Айтмуратов, С.Қурлимуратов, А.Ражапов, А.Тажимуратов картиналари қаторида ёш рассомлардан А.Қудайбергеновнинг "Баҳор”, А.Давлетназаровнинг "Баҳорнинг ташрифи”, С.Бекбаулиевнинг "Кунгабоқар”, Ж.Айбатовнинг "Бўғирсоқ пишди”, Р.Боймурзаевнинг "Аравакаш”, С.Салимовнинг "Ҳовуз”, М.Давлетмуратовнинг "Мусиқачи” каби асарлари томошабинларда катта таассурот қолдирмоқда. 

Манба:Uza.uz

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР