Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 март куни Остона шаҳрида "Ватан ҳимоячилари” монументига гул қўйди. 

Ушбу монумент Президент Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан 2001 йил Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган қозоғистонлик Ватан ҳимоячилари хотирасига бағишлаб бунёд этилган. 

Давлатимиз раҳбари тинчлик, озодлик йўлида жон фидо қилган ватанпарвар инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Ёдгорлик мажмуаси билан танишди. 

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон пойтахтидаги Давлат раҳбарлари хиёбонига кўчат ўтқазди. Бу ерда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов эккан дарахт баравж ўсмоқда. 

 

Манба:Uza.uz

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.