Кўнгилларга бир олам қувонч бағишлаб кириб келаётган Янги йил тантаналари бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам турли байрамона тадбирлар, хушхабарлар ва ютуқлару муваффақиятларга уланиб кетмоқда. Хусусан, "Ёшлар маркази"да ўтказилган "Йилнинг энг яхши ёш журналисти" вилоят кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам барчага ана шундай кўтаринки кайфият бахш этди.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, вилоят "Дўстлик байроғи" ва "Знамя друж­бы" газеталари давлат корхонаси, "Ка­молот" ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамда Ўз­бе­кистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида Янги йил бай­рами арафасида катта тараддуд билан ўтказиладиган мазкур танлов иштирок­чи­лари сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу йил еттинчи бор ўтказилган мазкур кў­рик-танловга вилоятимизнинг туман ва шаҳарларидан элликка яқин ҳужжатлар топ­ширилган эди. Ҳудудимизда содир бў­лаётган турли ўзгаришлар, бунёдкор­лик­лар, ёшларга оид давлат сиёсатининг амалий ифодаси, ёш авлод таълим-тар­бияси ва камолоти йўлида тадбиқ эти­ла­ёт­ган хайрли ишлар, ёшлар муаммо­лари ва уларни бартараф этиш чоралари акс эттирилган юзлаб материаллар ҳа­камлар ҳайъати томонидан сараланди ҳам­да тур­ли номинация ва асосий ўрин соҳиблари аниқланди.

Тантанали маросимда вилоят ҳо­кими К. Турсунов иштирок этди ва сўзга чи­қиб, барчани 2017 йил билан қутлар экан, мам­лакатимизда ёш­ларга яра­тилган имкониятлар, уларнинг соғ­лом, баркамол ва би­лимли бўлиб воя­га етишлари йўлида амалга оши­ри­ла­ётган ишлар хусу­си­да тўхталиб ўтди. Шунингдек, танлов ғолиб­лари­ни ҳам самимий қутлаб, улар­нинг келгуси ижодий фаолиятига му­ваффақият тилади.

Натижаларга кўра, кўрик-тан­лов­да бу йилги Гран-при "Қизилтепа тон­ги" газетасининг ёш мухбири Улуғбек Каримовга насиб этди.

— Тўғрисини айтсам, танловнинг энг нуфузли мукофотига эга бўли­шим­ни кутмагандим, — дейди у.  Ҳозир қаттиқ ҳаяжон­да­ман. Маз­кур ютуғимда эса устоз­ла­рим Раҳим Мақсудов, Баҳодир Эга­мов ва "Камолот" ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳу­зуридаги "Ёш лидер­лар" тўгараги раҳ­бари Ҳулкар Fаф­форованинг ҳиссаси катта. Чун­ки улар берган са­боқлар туфайли ўзим тан­лаган со­ҳада муваффақиятларга эри­шаяпман.

Энг қувонарлиси, ғолиблар сафида таҳририятимизнинг икки нафар хо­дими ҳам бор. "Знамя дружбы" газе­таси мух­бирлари Луиза Атабаева биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Фаррух Норқулов учинчи ўрин соҳиби бўлди. Иккинчи ўрин эса ви­лоят телерадиокомпанияси мух­би­ри Шалхар Якубовга насиб этди.

Шунингдек, турли номинациялар бўйича ўндан ортиқ ғолиблар номи ҳам  эълон қи­линиб, уларга кўрик-танлов дипломи ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Нигора РЎЗИЕВА.

Сурат муаллифи Жумамурот МИРЗАЕВ.

Манба: Dustlikbayrogi.uz

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР