"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси раиси Нарзулло Обломуродов бошчилигида ишчи гуруҳ Нурота туманида бўлиб турибди. 

Н.Обламуродов Нурота туманидаги 2-секторга қарашли А.Темур МФЙ ҳудудидаги бўш ер майдонларга турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш, шунингдек, тумандаги "Янгиҳаёт" МФЙ ҳудудида янги ташкил этилган "Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги боғи"да амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.