Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябргача "Кексалар учун туризм ойлиги" дея эълон қилинди. 

Мазкур қарорни ижросини таъминлаш мақсадида кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўлида кекса авлод вакиллари учун мамлакат бўйлаб зиёратларни (саёҳат) ташкил этиш юзасидан қатор вазифалар белгилаб берилган эди. 
Нуронийлар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкиллаштирилди.
Навоий вилояти ҳокими Н.Турсунов ташаббуси билан Навоий вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида "Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида Нурота тумани Сувлиқ МФЙдаги бир гуруҳ кекса авлод вакиллари учун Самарқанд шаҳридаги тарихий ва диққатга сазовор жойларга саёҳатлар ташкил этилди.
Нуронийлар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкиллаштирилди.
Даставввал, саёҳатчилар кўҳна Самарқанддаги XV аср меъморлигининг нодир намуналаридан бири Улуғбек расадхонасида бўлишди.
Ойлик доирасида кекса фахрийларимиз биринчи Президентимиз буюк давлат ва жамоат арбоби туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов хотирасига атаб бунёд этилган мақбара мажмуаси бўлишди ҳамда ота уйларига бориб биринчи Президентимиз ҳақларига қуръон тиловат қилишди.
Нуронийлар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкиллаштирилди.
Саёҳатни аъло кайфиятда, кўтаринки руҳда ўтказган нуроний отахон ва онахонлар ушбу саёҳатни ташкиллаштирган барча мутасаддиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришиб, улар ҳақларига дуолар қилишди. 

Нурота туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.