Бугун ўтказилган сайёр учрашув 1-сектор ҳудудида жойлашган "Авазсой" МФЙда ўтказилди. 
Дастлаб, туман ҳокими У.Халилов фуқаролар билан учрашиб, аҳоли олдида турган муҳим ва долзарб ижтимоий муаммоларни бартараф этишда яқиндан кўмаклашиш, аҳолининг турмуш фаравонлигини яхшилашга қаратилди.
Мавжуд муаммоларни ҳал этилишида фуқаролар фаоллиги, жамоатчилик назоратини ҳам кучайтириш лозимлиги, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга барҳам беришда аҳоли билан бевосита мулоқот ва учрашувлар муҳим ўрин тутиши, айниқса, мутасадди раҳбарларнинг халқ билан ҳамнафас бўлиши, шунингдек Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини оширишда ўз ҳиссамизни қўшишимиз одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди 
Учрашув давомида суюлтирилган газ балонларини муддатида етказиб бериш, кўмир брикети билан таъминлаш, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, дори-дармон билан боғлиқ масалалар юзасидан қилиган мурожаатлар назоратга олиб, уларни ечимини таъминлаш юзасидан маъсулларга керакли кўрсатмалар берилди ва аксарият муоаммолар жойида ҳал этилди.
Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр учрашув бўлиб ўтди.
Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр учрашув бўлиб ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.