Хабарингиз бор, республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини ўтқазиш ишлари изчиллик билан  давом этмоқда.
Навоий вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғининг хайрли ташаббуси билан Нурота туманидаги Деҳибаланд МФЙда жойлашган 7-сонли умумтаълим мактабида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "Уч авлод боғи" ташкил этилди.
Бугун эрта тонгданоқ бошқарма бошлиғи Жуманиёзов Нуриддин Музаффарович бошчилигида  дарахт кўчатларини экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Маълумот учун, ташкил этилган "Уч авлод боғи"га жами 110 туп мевали  дарахт кўчатларини экиш ишлари амалга оширилди.

Уч авлод боғи ташкил этилди.
Уч авлод боғи ташкил этилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

МАВЗУГА ДОИР ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР