🔰 Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида "Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш топшириқлари берилган эди.
✅ Бунга кўра, 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинди. 
✅ Мазкур топшириқ ижросидан келиб чиқиб, Нурота туманида кўчат ўтказиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмокда.
✅ Бугун ушбу хайрли ишларда ҳокимлик мутасаддилари, туман Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими, "Ободонлаштириш" бўлими ишчи ходимлари томонидан манзарали дарахт ва бута кўчатларини ўтқазишди.
Яхшидан боғ қолади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.