НУРОТА ТУМАНИДА ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ҲАМДА ФАН ОЛИМПИАДАСИ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАНДИЛАР.Ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантириш, иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш халқ таълими соҳасидаги давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатнинг келгусидаги жадал тараққиёти ёш истеъдодларни аниқлаш, иқтидорли болаларни танлаб олиш ва ўқитиш тизимини ташкил қилиш, ўсиб келаётган авлоднинг интеллектуал имкониятларини намоён этишга ёрдам берувчи кўп тармоқли таълим муҳитини яратиш бўйича ишлар сифатини ошириш заруратини тақозо этмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги ПҚ–4199-сонли "Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан 2021 йилдан Президент мактаблари ташкил этилиши белгиланган.Ушбу қарорга асосан Навоий вилояти Навоий шаҳрида жорий йилда Президент мактаби ташкил этилди.

Ушбу Президент мактабига Нурота туман Халқ таьлим бўлими тасарруфидаги умумтаьлим мактабларидан 105 нафар 5-синф, 185 нафар 6-синф, 121 нафар 7-синф, 136 нафар 8-синф, 145 нафар 9 синф ва 156 нафар 10-синф ўқувчилари онлайн равишда ҳужжат топшириб имтиҳонларга иштирок этдилар.
Шулардан 2 мактабнинг 5-синф ўқувчиси Юсупова Маликабону, 7-мактаб 9-синф ўқувчиси Музаффаров Шамсиддин, 13-мактаб 10-синф ўқувчиси Қаршибоев Абдурауф, 18-ИДУМнинг 5-синф ўкувчиси Рахмонов Мухаммаджон ва 6-синф ўкувчиси Бахромов Азизбек, 27-мактаб 9-синф ўқувчилари Аҳатова Меҳрангиз, Нусратов Иззатулло, 32 мактабнинг 6-синф ўқувчиси Сулаймонова Муслима, 34 мактабнинг 5-синф ўқувчиси Холмуродов Зафар ҳамда 10-синф ўқувчиси Насриддинова Умидабонулар Президет мактабига ўқишга кирганликлари таҳсинга лойиқ. Бу эса ўз навбатида Навоий вилоятида ташкил этилган президент мактабига ўқишга кирган жами 144 нафар ўқувчиларнинг 10 нафари Нуротанинг фарзандларидир.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарори, «Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарори қабул қилинди.
Шу муносабат билан Нурота туманида жами 15 та фандан 1245 нафар 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида Республика фан олимпиадасининг II (туман) босқичида иштирок этиб 130 нафар ўқувчи вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.