Нурота туманида жойлашган «Сарвар» тўйлар масканида Ички ишлар ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. 
Тадбирда туман ҳокими У.Халилов, сектор раҳбарлари ҳамда узоқ йиллар давомида соҳада меҳнат қилган фахрийлар иштирок этишди.

Туман ҳокими соҳа ходимларини байрам билан табриклаб, ҳокимлик томонидан туманда фаолият олиб бораётган соҳа ходимлари учун байрам дастурхони ёзилиб, бир гуруҳ ички ишлар бўлимида фаолият олиб бораётган ходимларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширди.

25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.