Нурота тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими 9 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туман ҳокими У.Халилов, сектор раҳбарлари ва тумандаги 28 та маҳалла фуқаролар йиғинлари тизими ходимлари иштирок этишди.

МФЙ раислари ҳисоботи тингланди.

Даставвал туман ҳокими сўзга чиқиб, бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида сўз юритган бўлса-да, туман прокурори Ф.Норов куз-қиш мавсумида аҳолига газ ва кўмир етказиб бериш қишни беталофат ўтказиш мақсадида ис газидан захарланишнинг олдини олиш, тарғибот ишларини амалга ошириш лозимлиги ҳақида тушунтириш ишларини олиб борди.

МФЙ раислари ҳисоботи тингланди.

Нурота туманида кўп йиллардан бери меҳнат қилиб келаётган нуроний Суюндик Қулмановга туман ҳокими I-даражали "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони билан тақдирлади.

МФЙ раислари ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, Нурота тумани Маҳалла ва оилани қўлллаб-қувватлаш бўлими томонидан 2021 йилнинг 9 ой давомида амалга оширилган ишлар бўйича маҳалла раисларининг ҳисоботи тингланди.

Йиғилишда йўл қўйилган камчиликлар ҳақида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғи А.Шокиров бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳамда тизим ходимлари олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.