“Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” танловининг туман босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  ПҚ-5040-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда 2019 йил 19-мартдаги ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлари ижроси таъминлаш  ҳамда истеъдодли ва ташаббускор ёшларни ҳар томонилама қўллаб-қувватлашга кенг урғу бериш, янгидан-янги истеъдод эгаларини кашф этиш, ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида мустақил ва мантиқий фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси бўлган инсонлар этиб вояга етказиш мақсадида "Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” Республика танловининг туман босқичини ўтказиш бўйича туман чора-тадбирлар режаси бандлари ижросини юзасидан Нурота туман 5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги, туман маданият бўлими, тумандаги ижодкорлар ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда танловни туман саралаш босқичи жорий йил 29-октябрь куни бўлиб ўтди. Танловда "Тасвирий ва амалий санъат” "Адабиёт ва публицистика” (назм, наср ва публицистик материаллар), "Миллий мақом ва миллий эстрада” йўналишларида 15-30 ёшгача бўлган 250дан зиёд ёшлар беллашишди. Низом асосида ўтказилган ушбу танловда 7 нафар ёшлар танловнинг вилоят босқичига йўлланма олишди. Шу куни "Она тилим - жону дилим" номли танловда ғолиб бўлган ёшлар ҳам муносиб тақдирланди.
Танлов ғолибларига туман Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси, туман ҳокимининг дипломлари фахрий ёрлиқлари эсдалик совғалари ва китоблар жамланмаси тантанали равишда топширилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.